English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистонда бугун парламент сайловига номзодларни рўйхатга олиш якунланади
12:01 / 2023-02-28

Сешанба куни Туркманистон Межлиси (парламент) сайловига номзод кўрсатиш жараёни якунланади, дейилади Туркманистон Республикаси сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий Комиссия тарқатган материалда.

Номзод кўрсатиш жараёнида Туркманистон Республикаси демократик партияси, Туркманистон саноатчилари ва тадбиркорлари партияси, Туркманистон Аграр партияси, шунингдек, тегишли сайлов округи ҳудудида яшовчи фуқаролар гуруҳи иштирок этди.

Юқорида номи зикр этилган партиялардан 3 мингга яқин кишига овоз бериш жараёнини кузатиб бориш учун гувоҳнома берилди. Бундан ташқари, МДҲ Ижро қўмитаси ва Туркий давлатлар ташкилоти вакиллари ҳам сайлов жараёнини кузатиб бориш учун ўз вакилларини жўнатишини эълон қилган. Сиёсий тадбирга БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси вакиллари ҳамда хорижий журналистларнинг ҳам келиши кутилмоқда.

Сайловлар 26 мартга белгиланган. Аввалроқ парламентнинг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов вакиллар палатасини бекор қилишни, қонунчилик органини бир палатали парламентга ўзгартиришни таклиф қилган эди.