Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистонда 868 нафар маҳкум афв қилинди
17:21 / 2019-09-24

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 868 нафар маҳкумни афв қилди.


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 868 нафар маҳкумни афв қилди. Бу ҳақда Туркманистон Давлат ахборот агентлиги маълум қилди. Давлат ахборот агентлигининг таъкидлашича, афв қилиш тўғрисидаги фармон меҳр-шафқат ва инсонпарварлик принципларига амал қилган ҳолда ва мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан қабул қилинди. Мустақиллик куни 27 сентябрь куни нишонланади.

Туркманистоннинг давлатга тегишли ОАВнинг хабар қилишича, афв қилинганлар “озодликдан маҳрум қилиш тарздаги асосий жазони ўташдан, шунингдек маълум бир ҳудудда яшаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги қўшимча жазодан” озод қилинадилар.

Собиқ маҳбуслар байрамни оила даврасида нишонлашлари учун ҳуқуқ тартибот идораларига барча расмиятчиликларни байрамга қадар якунлашлари топширилди.

Туркманистон президенти турли байрам ва муҳим саналар муносабати билан бир йилда бир неча бор амнистия эълон қилади. Сўнгги бор амнистия 2019 йил мартида Наврўз байрами муносабати билан эълон қилинган ва ўшанда 2028 киши афв этилган эди.