Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотига кузатувчи мақомида аъзо бўлишга ариза берди
11:24 / 2020-05-16

“Шундай қилиб, давлат раҳбари махсус ҳукумат комиссиясининг Туркманистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича таклифини маъқуллади”, дейилади хабарда.


Туркманистон ташқи сиёсат маҳкамасидан маълум қилинишича, ҳукуматнинг навбатдаги мажлисида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркманистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кузатувчи сифатида қўшилиши тўғрисида”ги қарорни имзолаган.

“Шундай қилиб, давлат раҳбари махсус ҳукумат комиссиясининг Туркманистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича таклифини маъқуллади”, дейилади хабарда.

“Аъзо бўлиш тартибига биноан, Туркманистонни ташкилотга қабул қилиш масаласи ЖСТ Бош кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади“, дейилади Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги.

Туркманистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш масаласи илк бор бундан 9 йил аввал ўша вақтдаги Европа комиссияси раҳбари Жозе-Мануэль Баррозу томонидан кўтарилган эди. У ўзининг Ашхободга амалга оширган ташрифи чоғида Гурбангули Бердимуҳамедовга Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза ташлашини таклиф этган эди. Расмий Ашхободнинг фикрича, ЖСТга аъзолик Туркманистон иқтисодиётининг ривожланишига қўшимча куч беради ва хорижий шериклар билан ҳамкорликларни ҳар томонлама кенгайтиради.