Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон ва Россия ўртасида 15 ҳужжат имзоланди
11:41 / 2022-12-08

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бошчилигидаги делегациянинг Россияга икки кунлик ташрифи бўйича 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Туркманистон томони маълум қилди.

Маълум бўлишича, жумладан, Туркманистон ва Россия ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган.

Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Туркманистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 12-йиғилиши ўтказилди, икки давлатнинг тегишли вазирлик, идоралари ўртасида қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

ЎзА