Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон ва Жаҳон савдо ташкилоти ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
15:34 / 2022-07-05

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ашхободга амалий ташриф буюрган Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори ўринбосари Чжан Сяньчен билан учрашди, деб ёзмоқда Trend агентлиги Туркманистон ташқи сиёсат идораси матбуот хизмати тарқатган маълумотга таяниб.

Учрашувда Мередов Туркманистонда ЖСТга аъзо бўлиш учун кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида Сяньченга сўзлаб берган, жумладан, меҳмон мамлакатнинг миллий қонунчилик базаси, ташқи савдо тартибларини ва қоидаларини такомиллаштириш бўйича атрофлича ахборот олган. 

Бундан ташқари, Мередовнинг таъкидлашича, пандемиядан кейин иқтисодиётнинг глобаллашуви тезлашгани боис Туркманистон қаршисида халқаро савдо-иқтисодий алоқалар тизимига тезроқ интеграциялашиш вазифасини қўймоқда. 

Учрашувда томонлар сўнгги вақтларда Туркманистон билан ЖСТ ўртасидаги муносабатлар сезиларли фаоллашганини қайд этишди.