Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон Президенти Покистон нефть вазирини қабул қилди
15:22 / 2022-09-21

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Покистон нефть вазири Мусодиқ Масъуд Маликни қабул қилди. Учрашув чоғида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, жумладан, Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон газ қувурини ётқизиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Neytral Turkmaniston” газетаси хабар берган.

Нашр қайд этишича, Туркманистон – Покистон муносабатининг энг муҳим таркибий қисми стратегик ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорликдир.

“Шу нуқтаи назардан Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон трансмиллий газ қувури лойиҳасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, деб ёзди газета. 

Таъкидланишича, “Туркманистон – Афғонистон – Покистон йўлаги бўйлаб электр узатиш ва оптик толали алоқа тизимини ётқизиш лойиҳаси ҳам катта аҳамиятга эга”.