French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон Президенти Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди
20:07 / 2022-07-14

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга давлат ташрифининг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Ушбу эзгу анъана яқин йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ва стратегик шерикликни кенгайтириш учун пойдевор бўладиган олий даражадаги музокараларнинг сермаҳсул натижаларини мустаҳкамлайди.

Туркманистон раҳбари томонидан экилган дарахт халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бузилмас эканининг рамзларидан бири бўлиб хизмат қилади.