Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон энергия захираларини етказиб беришни оширишга ҳамда транзит йўналишларини кенгайтиришга тайёр
12:12 / 2022-07-22

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ашхобод энергозахираларини етказиб беришни оширишга ва маҳсулотларни ташиш йўлларини кенгайтиришга тайёр, деб баёнот берди.

Пайшанба куни Туркманистон телевидениеси давлат раҳбарининг Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувидаги чиқишини намойиш қилди. Унда Бердимуҳамедов Туркманистон энергетика бўйича ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтириш кераклигини таъкидлаган, шунингдек, у минтақа мамлакатлари активида амалга оширилган йирик энергетика лойиҳаси мавжудлигини эслатиб, Туркманистон – Ўзбекистон – Қозоғистон – Хитой газ қувурини мисол келтирган.   

"Ҳамкорларимиз билан энергия маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини сезиларли равишда оширишга  ва маҳсулот етказиб бириш йўналишларини кенгайтиришга тайёрмиз", – дея таъкидлаган Туркманистон давлати раҳбари.  

Туркманистон табиий газ захираси бўйича Россия, Эрон ва Қатар билан бир сафда дунёнинг биринчи тўртлигига киради. Мамлакат шунингдек, Хитойга қувур орқали газ етказиб беришда ҳам етакчи ҳисобланади.