Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг янги Вазирлар Маҳкамаси 5 июндан кечиктирмай иш бошлайди
15:59 / 2023-05-18

Туркиянинг янги ҳукумати 5 июндан кечиктирмай иш бошлайди, аввалдан ишлаб келаётган қатор вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолишлари мумкин. Бу ҳақда “Ekonomim” газетаси амалдаги Президент Режеп Таййип Эрдоған бошчилигидаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, партия 14 май кунидаги сайловлардан кейин ҳукуматнинг янги таркибига номзодлар танлашни бошлаб юборган. Мудофаа вазири Хулуси Акар, Экология ва шаҳарсозлик вазири Мурат Курум ҳамда Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Ведат Билгин лавозимларини сақлаб қолишлари қайд этилган.

Аввалроқ Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирлари Мевлют Чавушўғли ва Сулаймон Сойлу ҳукумат таркибида қолишлари айтилган эди.

“Ekonomim” нашри, шунингдек, Парламент раиси Мустафо Шентоп Туркия вице-президенти этиб тайинланишини ҳам тахмин қилади.