Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг Украинга ёрдами давом этади
09:34 / 2022-08-19

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған журналистлар билан учрашув чоғида Запорожье атом станцияси ҳудудида давом этаётган жанг хавфсизликка таҳдид солишидан хавотирда эканини айтди.

- Янги Чернобилни бошдан кечиришни истамаймиз, - деди у. - Биз украиналик дўстлар ёнидамиз. 

Унинг қайд этишича, февраль ойидан бери Анқара Украинага 98 юк машинасида инсонпарварлик ёрдами ва зарурий буюмлар юборган, 325 минг украиналикни вақтинчалик яшаш учун қабул қилган.

 Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Туркия Харьков шаҳри ва вилояти тикланиши учун ҳомийлик қилишга тайёр.

“Туркиянинг мазкур ҳомийлик баёноти учун миннатдорлик билдираман”, деди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.