Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг SIPER ракетаси 100 километр узоқликдаги нишонни бориб урди
13:14 / 2022-12-31

Туркиянинг SIPER синов ракетаси 100 километр масофадаги нишонни бориб урди, деб маълум қилди мамлакат мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Исмоил Демир.

"Республикамиз ташкил топганига 100 йил тўлаётган бир пайтда мудофаа саноатимиздан миллатимизга Янги йил совғаси бўлди. Ҳаво ҳужумига қарши ва ракета ҳужумига қарши мудофаа учун ўта муҳим ҳисобланган бошқариладиган SIPER Product-1 синов тизими 100 километрлик масофадаги нишонни муваффақиятли йўқ қилди", - деб ёзди Демир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.