Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг экспорт ҳажми 2021 йилда рекорд даражага чиқди
18:40 / 2022-01-04

Туркияда 2021 йил давомида умумий экспорт миқдори 225,36 миллиард долларни ташкил этди. Айни кўрсаткич республика учун мутлақ рекорд ҳисобланади. Бу ҳақда душанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

“2021 йил экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 32,9 фоиз ошиб, 225,36 миллиард долларни ташкил этди. Бу рекорд кўрсаткич”, — деди президент Истанбулда. Эшиттириш давлат раҳбарининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали олиб борилди.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия ташқи савдоси қиймати 2002 йилдаги 87,6 миллиард доллардан 2021 йилда 496,7 миллиард долларга етди”. Ташқи савдо тақчиллиги ўтган йилга нисбатан 7,8 фоиз камайиб, 45,9 миллиард долларни ташкил этган. Экспортнинг импортга нисбати эса 83,1 фоиз кўтарилган.
Бундан ташқари мамлакат президенти “Туркия биринчи марта инқирозни бошқарадиган, ҳатто, бундай вазиятни имкониятга айлантирадиган, салбий таъсиран эгилмайдиган давлатга айлангани”ни ҳам таъкидлаган.