Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг Бурса шаҳрида Рауф Парфи шеъриятига бағишланган тадбир ўтказилди
14:28 / 2022-10-15

13-17 октябрь кунлари Туркиянинг Бурса ва Кўнё шаҳарларида бўлиб ўтаётган 15-Туркий улуслар шеър байрами дастурига асосан Рауф Парфи шеър кечаси бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Туркия Ёзувчилар бирлиги Фахрий раиси, таниқли ёзувчи Меҳмет Доған, Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Рауф Парфи нафақат ўзбек адабиётининг, балки туркий халқлар шеъриятининг забардаст вакилларидан бири эканини таъкидлашди.

Туркий улуслар шеър байрами 1992 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.  

Бу йилги анжуманда ўзбекистонлик ижодкорлар  – Хуршид Даврон, Зебо Мирзо ва Шуҳрат Ориф иштирок этмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси Ахборот хизмати.  

 ЎзА