Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиялик полковник Дервиш ўғли Тан: “Ҳарбийларнинг байрам сайли бизни лол қолдирди”
15:50 / 2022-03-22

Мудофаа вазирлигининг Жанубий оператив қўмондонлиги ҳарбий қисмларида ўтказилаётган Наврўз умумхалқ байрами сайилларида қардош туркиялик бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Термиз умумқўшин дала ўқув палигонида жойлашган ҳарбий қисмда бўлиб ўтган байрам тадбирида Ватанимиз ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзолари қаторида туркиялик ҳарбийлар ҳам қатнашиб, Наврўзи оламни  нафақат, табиатнинг ўйғониш айёми балки, дўстлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-саховат, бунёдкорлик, осуда, фаровон ҳаёт байрами сифатида кенг нишонлади. 

Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг ўринбосари, подполковник Мухаммеджон Кдирниязов “Aссалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остидаги сайилга жамул-жам бўлган ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва хизмат сафари билан Туркиядан келган меҳмонларни ўтмишдан Шарқ халқлари ардоқлаб келган улуғ байрам билан самимий муборакбод этиб, Ватанимизга тинчлик, кўп миллатли халқимизга тотувлик ва обод, осуда турмуш тилади.

 Мамлакатимизда Наврўзи оламнинг миллий қадриятларимизни тараннум этишдаги ўрни, осойишта, фаровон ҳаёт қуриш ва ёш авлодни Ватанга муҳаббат, буюк аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашдаги беқиёс маънавий аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Байрам сайлида дошқозонларда пиширилган сумалак ва бошқа миллий таомлар, миллий қадрият ва урф одатларимиз кенг намойиш этилган ранг-баранг кўргазмалар хорижлик меҳмонларда ҳам бой таассурот қолдирди. 

– Хизмат сафари баҳонасида Наврўз байрамларингизда иштирок этиш бахти насиб этганидан хурсандмиз, – дейди туркиялик полковник Дервиш ўғли Тан. – Ўзбекистонни ота юрт, ўзбек халқини яқин қардош сифатида жуда қадрлаймиз. Ҳарбийларнинг бугунги байрам сайли бизни лол қолдирди. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандлари билан улуғ айёмни шундай гўзал нишонлаётганига гувоҳ бўлдик. Буларнинг барчаси Ўзбекистондаги тинч, обод турмуш ва сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ёрқин самарасидир.

Осайишталигимиз посбонларининг байрам сайлида вилоятдаги фольклор ансамблари ва Термиз шаҳар маданият уйи санъаткорлари, ҳаваскор ҳарбий бахшиларнинг қизиқарлари дастурлари, театрлаштирилган саҳна томошалари намойиш этилди. Туркия куй-қўшиқлари янгради. Икки давлат ҳарбийларининг биргаликдаги рақслари даврага ўзгача шукуҳ улашди. Болажонлар ўртасида варрак учириш, чиллик, кураш каби турли халқ ўйинлари ва бошқа спорт мусобақалари уюштирилди. Миллий спорт беллашувларида фаол иштирок этган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ва оила аъзолари қимматбахо совға ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда миллий қадриятларимиз кенг тараннум этилаётган улуғ айём тадбирлари давом этмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 
ЎзА мухбири