Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида неча киши жабрланди?
13:04 / 2021-08-02

Туркиядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида қурбонлар сони саккиз кишига, ундан жабрланган сони эса 864 кишига етди, дейилади РИА “Новости” хабарида.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахретдин Кўжа Анталия вилоятидаги ёнғин туфайли берилган қурбонлар, шифохонага тушганлар ва шунингдек, соғайиб кетганлар ҳақида Twitter орқали маълумот берган. Аввалроқ Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли 107 жойдаги ёнғин ўчоқлари бартараф қилингани ва ҳозирча, Анталия ва Мугладаги ўрмон ёнғинларининг бешта ўчоғи назорат олинмаганини маълум қилганди.