Туркиядаги ўрмон ёнғинлари ўчирилди
Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пекдемирли мамлакатда ўрмон ёнғинлари тўлиқ бартараф этилганини Twitter орқали маълум қилди.
– Мамлакатимиздаги барча ўрмон ёнғинлари ўчирилди, – дейилади вазирнинг Twitterдаги саҳифасида.
Хабарда айтилишича, 28 июлда йирик ўрмон ёнғинлари бошланганидан бери Туркиянинг 54 вилоятида 299 та ёнғин ўчоғи аниқланган ва ўчирилган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кўжа аввалроқ ўрмон ёнғинларида 860 нафардан ортиқ киши қурбон бўлганини маълум қилган эди.