Туркияда зилзила қурбонлари 50 минг 399 кишига етди
Февраль ойида Туркиянинг жануби-шарқий қисмида юз берган ҳалокатли зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони 50 минг 399 кишига етди, деб хабар тарқатди CNN Türk телеканали мамлакат ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлининг берган маълумотига таяниб.
7,7 ва 7,6 магнитудали зилзила 6 февраль куни Қаҳрамонмараш провинциясида юз берган эди. Ер силкиниши мамлакатнинг яна 11 та провинциясида ҳамда қўшни мамлакат Сурияда кучли бўлди. Туркия ҳукумати ушбу табиий офатни “аср ҳалокати”, деб атади.
“Ҳалок бўлганлар 50 минг 399 кишини ташкил этди. Қурбонларни аниқлаш жараёни давом этмоқда, рақамлар яна ўзгариши мумкин”, – дея келтиради телеканал ИИВ раҳбарининг сўзларини.
Туркияда юз берган вайронкор зилзила кучи Суриянинг бир нечта провинцияларида ҳамда Ливан, Ироқ, Исроил, Грузия ва Абхазияда ҳам сезилган.