Туркияда юз берган зилзиладан сўнгги лавҳалар (+видео)
20-феврал тунида Ҳатай провинциясида содир бўлган 6.4 магнитудали зилзила натижасида яна кўплаб бинолар вайронага айланган. Зилзиладан сўнг ҳудуд электр тармоқларидан бутунлай узилган.
Ҳодиса жойига зудлик билан Туркиянинг қидирув-қутқарув гуруҳи (“Afat”) билан бирга ўзбекистонлик қутқарувчилар етиб боришган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gPEvw4_ukLo" title="Туркияда юз берган зилзиладан сўнгги лавҳалар" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Хусусан, Ҳатай вилояти Дефне шаҳри “Дефне” маҳалласи, “Чекмечи” маҳалласи 477 соқий кўчада 183 та кўп қаватли биноларда разветка-қидирув ишлари олиб борилган. Қидирув ишлари давомида бино остида қолганлар аниқланмаган.
Овекент шаҳарчасида маҳаллий аҳоли билан кўчаларда ҳолатни ўрганиш давомида учраган 5 нафар (шулардан 2 нафар аёл шок ҳолатда, 3 нафар эркак ўрта даражада тан жароҳати билан) фуқарога шифокорлар томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилган.