Туркияда велоспорт бўйича ўтаётган халқаро турнирда вакилларимиз ютуққа эришди
Туркияда велоспорт бўйича ўтаётган “Grand Prix Kayserie” халқаро турнирининг аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгасида иштирокчилар 88,2 км масофада ўзаро рақобатлашди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская маррани 2 соат 49 дақиқа 49 сонияда босиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди.
Яна бир вакилимиз Янина Кускова 2 соат 55 дақиқа 10 сония билан бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа спортчиларимиз “Париж-2024” Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи навбатдаги 103 рейтинг очкосини жамоа ҳисобига ёзиб қўйди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА