Туркияда ватандошлар учун ҳуқуқий маслаҳатлар
Бугун Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров бошчилигидаги делегация Туркияга ташриф буюрди ва Истанбулда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мулоқот давомида ватандошларга юртимизда нотариат соҳасида амалга оширилаётган сўнги ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Айнан онлайн тарзда видеоконференцалоқа орқали аксарият нотариал ҳаракатларни бажариш имконияти яратилгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, иштирокчиларга аризалар, ишончномалар, шартномалар ва меросга оид нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш ҳамда чет элда расмийлаштирилган нотариал ҳужжатларни Ўзбекистонда тан олиниши бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Учрашув якунида ватандошларнинг саволлари атрофлича кўриб чиқилди ва барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
ЎзА