Туркияда уч ёшли қизалоқ зилзиладан 65 соат ўтгандан кейин қутқариб олинди
30 октябрда Туркиянинг ғарбидаги Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳрида рўй берган кучли зилзиланинг маркази Эгей денгиз экани айтилмоқда.
Измирда қутқарувчилар зилзиладан 65 соат ўтгандан кейин вайронага айланган бино ичидан уч ёшли Элиф Перинчекни қутқариб олишди, деб хабар беради Anadolu ахборот агентлиги.
Хабарда таъкидланишича, қизалоқ яқин орадаги касалхонага ётқизилган. Элифнинг яқинлари унинг омон қолганини мўъжиза, демоқда.
Ҳозиргача вайроналар остидан 106 киши олиб чиқилган. Бундан аввалроқ 14 ёшли Идил Ширин қутқарилгани айтилган эди.
Хабарда таъкидланишича, зилзила 40 дан зиёд бинони вайронага айлантирган. Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
30 октябрда Туркиянинг ғарбидаги Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳрида рўй берган кучли зилзиланинг маркази Эгей денгиз экани айтилмоқда.
Табиий офат оқибатида қурбон бўлганлар сони ҳозиргача 79 кишига етди, мингга яқин одам жароҳатланган, дейилади хабарда.