Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркияда террорчиликда гумон қилинган 176 нафар шахс қўлга олинди
14:46 / 2024-10-25

Туркия ички ишлар вазири Aли Эрлиқоя “GURZ-20” кенг кўламли аксил террор амалиёти ўтказилаётганини маълум қилди. Тадбир доирасида террор фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган 176 киши ушланди.

“AзерТAЖ” хабарига кўра, шубҳали шахслар мамлакатнинг 31 вилояти, жумладан Aнқара, Бурса, Aнталия, Истанбул ва Измирда ҳибсга олинди. Улардан қурол-яроқ, гиёҳванд модда ва тақиқланган адабиётлар мусодара қилинган.