Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркияда СOVID-19 тарқалиш суръати пасайгани айтилмоқда
12:52 / 2021-04-21

Ўтган ҳафта Туркияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари энг юқори чўққисига чиққан эди. Республика соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожанинг маълум қилишича, айни пайтда вирус тарқалиши суръати пасая бошлаган.

“COVID-19” га чалиниш суръати пасайди. Кўрилган чеклов чоралари натижасида вирус юқтириш ҳолатлари сони ҳам камайган", - деб ёзди Кожа ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўтган  жума куни Туркияда касалликка чалинишнинг кунлик кўрсаткичи пандемия бошлангандан буён энг юқори даражага чиқди. Шу куни жами 63 минг 82 та касаллик ҳолатлари қайд этилган.

Туркияда юзага келган оғир эпидемиологик вазият сабабли Россия ушбу мамлакат билан 15 апрелдан 1 июнгача авиақатновларни тўхтатиб қўйди.

Айни пайтда Туркияда коронавирусга қарши эмлаш жараёни жадал амалга оширилмоқда. Эмлаш жараёни CoronaVac ва  Sinovac Biotech препаратлари воситасида амалга оширилаётгани айтилмоқда. Март ойидан бошлаб эса мамлакатда Pfizer/BioNTech вакциналари ҳам қўлланилмоқда.