Туркияда навбатдаги президент ва парламент сайловлари келаси йилнинг июнида бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдўғон баёнот берди.
Унинг сўзларига қараганда, 2023 йилнинг июнига қадар ҳеч қандай муддатдан аввал овоз бериш жараёнлари режалаштирилмаган. У ўзининг Адолат ва Тараққиёт партиясидаги ҳаммаслакларига мурожаат қилар экан, қўл қовуштириб ўтирмай, амалдаги ҳукумат қайта сайланиши учун барча имкониятларни ишга солишга чақирди.
“Hurriyet” газетасининг ёзишича, республика президенти бўлажак сайловларни мамлакатнинг бутун тарихидаги энг муҳим сайлов бўлишини таъкидлади.
"Улар (муҳолифат) ҳамон муддатдан аввал сайлов ўтказилишига чақирмоқда. Муддатдан аввал овоз бериш бўлмайди. Сайловлар 2023 йилнинг июнида ўтказилади. Биз замонавий мамлакатмиз", деди Эрдўғон 23 ноябрь куни Адолат ва Тараққиёт партиясининг минтақадаги бўлимлари вакиллари билан Анқарада бўлиб ўтган учрашувда.