Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркияда ўрмон ёнғинлари “Аккую” АЭС қурилаётган майдонга яқинлашди
11:53 / 2023-07-17

Ўрмон ёнғинлари душанбага ўтар кечаси Мерсин вилоятида, “Аккую” АЭСи қурилаётган майдондан 40 километр узоқликда пайдо бўлган, дейилади Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари вазирлиги тарқатган хабарда.

Мерсин вилоятидаги Гулнар қишлоғида юз берган ўрмон ёнғинларини ўт ўчирувчилар вертолётлар ёрдамида ўчиришга ҳаракат қилмоқда”, – дейилади хабарда. 

Хабарда таъкидланишича, Гулнар қишлоғи “Аккую” атом электр станция қурилаётган майдондан 40 километр узоқликда жойлашган.  

АЭСнинг биринчи блок қурилиш – монтаж ишлари 2023 йилнинг охиригача битиши керак, деган эди аввалроқ “Аккую Нуклеар” директорлар кенгаши раиси ўринбосари Антон Дедусенко.  

Туркияда қурилаётган ушбу объект Россия иштирокида амалга оширилмоқда ва Туркиядаги илк атом электр станцияси бўлади.  

Станция тўлиқ ишга тушгандан кейин йилига 35 миллиард киловатт-соат  ишлаб чиқаради ва электр энергиясига бўлган мамлакат эҳтиёжининг 10 фоизини қоплайди.