Туркияда ўрмон ёнғини 78 фоиз кўпайди
Туркияда 1 январдан 19 августгача ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 78 фоиз кўп, яъни 2529 марта ўрмон ёнғини қайд этилган. Бу ҳақда ушбу мамлакат Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси маълумотига таяниб, “AзерТAЖ” хабар берган.
Ҳисоботда бу йил сайёрамизда иқлим ўзгариши билан боғлиқ рекорд даражадаги иссиқ ҳаво кузатилганига эътибор қаратилган.
– Жорий йил Туркиядаги ёнғинлар 17 456 гектар ўрмонни йўқ қилди. Ўтган йилнинг шу даврида айни кўрсаткич икки баробар кам – 8 865 гектар эди, – дейилган хабарда.
Фақат август ойида 439 бор ўрмонга ўт кетиш ҳолати рўйхатга олинган.
Экологлар қайд этишича, Туркияда 13-14 ой давомида ҳарорат меъёрдан ошиб кетган.