Туркияда одамлар ер остида қолиб кетди
Туркиянинг Эрзинжон вилояти Илич туманида олтин кони жойлашган каттагина ҳудудда кўчки содир бўлди.
“AзерТAЖ” хабарига кўра, мамлакат ички ишлар вазири Aли Эрлиқоя воқеа юзасидан маълумот берган: Воқеа пайти конда ишлаган 667 ишчидан тўққиз нафарининг тақдири номаълум. Улар ер остида қолган, дея тахмин қилинмоқда. Ҳудудда олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишларига 400 киши, 40 дан зиёд техника жалб қилинган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув бошланган.