Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркияда бир йилда 72 000 дан ортиқ китоб нашр этилди
17:06 / 2022-07-28

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Туркияда нашр этилган адабиётлар ҳажми бир йил ичида 11 фоиз ошди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги маълум қилади. 

Ўтган йили Туркияда 72 минг 52 та китоб нашр этилди, деб тасдиқлайди Туркия Статистика институти. Газета ва журналлар сони эса 6 фоиз камайиб, 4 минг 460 тага етди. Бу рақамнинг 53,6 фоизини журналлар ташкил этади. 

Газета ва журналлар тиражи 7,2 фоиз камайиб, 2021 йилда нашр этилган газета ва журналларнинг умумий тиражи 925 миллион 56 минг 17 нусхани ташкил этди.  Шундан 95,3 фоизини газеталар ташкил этади. 

Газеталарнинг аксарияти ҳафталик, айримлари ойлик нашрлардир. Журналларнинг 21,6 фоизи хар чоракда, 21,4 фоизи ойлик ва 17,1 фоизи ярим йилда бир марта нашр этилган. 

Статистик маълумотларга кўра, нашр этилган журналларнинг 16,7 фоизи савдо-профессионал, 14,9 фоизи илмий ва 8,7 фоизи адабий-тарихий журналлардир.  

2021 йилда нашр этилган материаллар сони 2020 йилга нисбатан 11,1 фоиз ошиб, 87 231 тага етди. 

Шундай килиб, 2021 йилда 72 минг 52 та қаттиқ муқовали, 329 электрон, веб-сайтлар учун 13 минг 673 та, 815 аудио китоб  ва 362 та бошқа нашрлар чоп этилди. 

Улардан 23,2 фоизи ўқув, 21,1 фоизи катталар учун бадиий адабиёт, 19,6 фоизи илмий, 16,4 фоизи катталар маданияти, 14,6 фоизи болалар ва ўсмирлар адабиёти, 5,2 фоизи ёшларга мўлжалланган. 

Муҳаррама Пирматова, ЎзА