Туркияда автобус ҳалокатга учради, 12 киши ҳалок бўлди
Туркияда йўловчи автобуси билан содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 12 киши дунёдан кўз юмди, дея маълум қилмоқда “Haber” телеканали.
“Йозгат вилояти Сорғун туманида йўловчи автобуси жарга қулаб тушди, ҳодиса 12 кишини ҳаётдан олиб кетди, 19 киши жароҳат олди”, дейилган хабарда.
Жабрланганлар маҳаллий шифохонага ётқизилган.
ЎзА