Туркияда 7,4 магнитудали кучли зилзила қайд этилди
Туркия сейсмология марказининг маълумотларига кўра, 7,4 магнитудали зилзиладан кейинги ер силкинишлари душанба куни мамлакатнинг кўплаб минтақаларида, жумладан пойтахтида ҳам сезилган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар давлат департаментининг аниқлик киритишича, зилзила Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик районида маҳаллий вақт билан соат 04.17да 7 километр чуқурликда содир бўлган. Шундан сўнг ер силикишлари ярим соат давомида турли ҳудудларда - Адана, Анқара, Анталья, Газиантеп, Қайсари, Мерсин, Трабзон, Шонлиурфа ва бошқа шаҳарларида давом этган.
Бундан ташқари, “Al Arabiya” телеканалининг қайд этишича, ер силкинишлари Ироқ, Сурия ва Ливаннинг айрим ҳудудларида билинган.
Маълумотларда, шунингдек, мамлакатнинг камида тўрт вилоятида вайронагарчиликлар қайд этилган. Кўп қаватли уйларнинг қулаши Қаҳрамонмараш, Малатья, Шонлиурфа ва Газиантеп вилоятларида кузатилган.
Халок бўлганлар ва ярадор бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.
ЎзА