Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия зилзиласига бир ҳафта бўлди...
09:36 / 2023-02-13

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, 75 мамлакатдан келган қидирув-қутқарув гуруҳлари ишларини давом эттирмоқдалар.

11 февраль, зилзила содир бўлгач беш кундан кейин Газиантеп вилоятида вайроналар остидан бир оила чиқарилди. Ота-она, икки қиз ва ўғилнинг саломатлиги ўртача баҳоланмоқда.  

Мўъжизалардан яна бири зилзиладан кейин 132 соат ўтгач етти ёшли қизалоқнинг қутқарилиши бўлди. Яна шу шаҳарда 163 соатдан кейин 62 ёшли Назифе Йилмаз қутқарилди. 170 соат ичида вайрона ичида қолиб кетган 40 ёшдаги Сибел Кая вайроналар остидан соғ-омон чиқариб олинди.  

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг маълумот беришича, қутқарувчиларнинг ўзлари офат минтақаларида хавф остида қолганлар. Германиянинг икки гуруҳ ва Австриянинг бир гуруҳи қутқарув-қидирув ишларини тўхтатганликлари ҳақида баёнот берганлар.

Туркияда бўлиб турган Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Султон ал-Наҳаён зилзиладан талофат кўрган минтақаларга борган. Бу ҳақда “Аль-Иттихад” газетаси хабар берди.  

Вазир мамлакатининг қутқарув-қидирув ишларидан ташқари зилзиладан зарар кўрган жабрдийдаларга зарур бўлган барча ёрдамларни  беришини маълум қилди.  

Туркия Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарида қурбонлар сони 24 минг 617 киши эканини маълум қилди.

 

ЎзА