Туркия юк кемаси билан боғлиқ ҳодисани текширмоқда
Туркия прокуратураси бир неча кун олдин Ўрта ер денгизида Туркия юк кемасининг Германия ҳарбий кемаси томонидан ушлаб турилиши ва текширилиши устидан тергов бошлади. Германия ҳарбий кемасининг ушбу ҳаракати "ноқонуний" деган айблов қўйилмоқда.
Aнқара бош прокуратураси баёнотига кўра "Ушбу кема ноқонуний текширилган, тинтув хулосаси Туркия томонидан тасдиқланмаган".
Европа Иттифоқининг "Ирини" махсус амалиётида қатнашаётган Германиянинг "Гамбург" ҳарбий кемаси Туркиянинг Ливияга йўл олган юк кемасини ушлаб қолди. Немис аскарлари кемада тинтув ўтказган.
"Ирини" амалиёти март ойи охирида бошланган бўлиб, Шарқий Ўрта денгизда Ливияга қурол етказиб беришга БМТ томонидан қўйилган эмбаргони амалга оширишдир.
Шоҳида Жалилова