Туркия ва Венесуэла англашув меморандумини имзолади
“Турк дунёси” нашри хабар беришича, Энергетика ва табиий манбалар вазири Алпарслон Байроқдор Венесуэла вице-президенти Дельси Родригес билан учрашди.
Энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадини кўзлаган мазкур мулоқот якунида Туркия ва Венесуэла ўртасида нефть ва табиий газ соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланди.