English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия ва Россия мудофаа вазирларининг телефон мулоқотлари
09:40 / 2022-10-24

Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акарнинг якшанба куни россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Унда Украинадаги инқироз кўришилди, деб хабар берди Туркия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

“Мулоқот давомида мудофаа ва хавфсизликка оид икки томонлама ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашиб бораётгани, провокацияларнинг олдини олиш чораларини кўриш зарурлигига эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.  

Хулуси Акар Анқара “минтақада тинчликни таъминлаш тарафдори ва Туркия Президенти бир неча бор таъкидлаганидек, инсонпарварлик ёрдами ва барқарорликни таъминлаш учун қўлдан келган барча ишни қилишга тайёр” эканини яна бир бор қайд этди, дейилади ҳужжатда.

ЎзА