Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия ва Қатар стратегик ҳамкорлиги
12:31 / 2023-12-05

Амир Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Туркия ва Қатар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик олий қўмитаси 9-йиғилиши якуни юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда “QNA” маълум қилган.

Давлат раҳбари бир кун олдин Дохада бўлиб ўтган мазкур тадбир натижасини юқори баҳолаб, “Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий интеграцияни кучайтирувчи, умумий манфаатни рўёбга чиқарадиган малакали шериклик орқали ўзаро алоқани мустаҳкамлашга ҳисса қўшади”, деди.

Президент Режеп Таййип Эрдоған Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний таклифига биноан, 4-5 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Давлат раҳбарлари иштирокида турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича 12 та келишув, 9-стратегик ҳамкорлик олий қўмитаси якуни бўйича Қўшма декларация имзоланди.

Ташриф доирасида Туркия етакчиси Форс кўрфази араб давлатлари  ҳамкорлик кенгаши йиғилишида ҳам иштирок этади.