Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия ва Мальдив ороллари ҳамкорликдаги иқтисодий комиссия фаолияти йўлга қўйилади
08:51 / 2022-01-30

Икки йилда ўзаро савдо ҳажмини 100 миллион долларга етказишни ният қилган Туркия ва Мальдив ороллари ҳамкорликдаги иқтисодий комиссия фаолиятини йўлга қўймоқчи.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли малдивлик ҳамкасби Абдулла Шахид билан Малида ўтказилган матбуот анжуманида: “Имзоланган келишувда ҳамкорликда комиссия тузилиши назарда тутилган”, деди. 

“Anadolu Ajansı” иқтибосида унинг: “Бу механизм икки давлат иқтисодий ҳамкорлиги ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун мислсиз манфаатли ҳисобланади”, деган сўзлари келтирилган. Унингча, Туркия ва Мальдив бундан буён ҳам ўзаро ҳамкорликда қатъий ҳаракатларни амалга оширади.