French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия ва Исроилда элчилар иш бошладилар
10:06 / 2022-12-28

Исроилнинг Анқарадаги янги элчиси Ирит Лиллиан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

“Туркия етакчиси Исроил янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Маросим матбуот учун ёпиқ эшиклар шаклида ўтказилди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Исроилнинг Анқарадаги муваққат ишлар вакили бўлиб ишлаган Лиллиан тўрт йиллик танаффусдан кейин Тель-Авивнинг Туркиядаги янги элчиси бўлди. Унинг лавозимга тайинланиши октябрь ойида Исроил ҳукумати томонидан маъқулланган эди.  

Шу билан бирга, Туркиянинг Исроилдаги янги элчиси Шакир Озкан Торунлар ҳам иш бошлади. Дипломат 2010-2013 йилларда Туркиянинг Қуддусдаги бош консули бўлган.

Элчиларнинг тайинланишлари ва аккредитациядан ўтишлари билан Анқара ва Тель-Авив ўртасида дипломатик муносабатлар тўлиқ тикланди. 2018 йилда Туркия Ғазо сектори атрофидаги вазият туфайли Исроилдан ўз элчисини чақириб олган эди. Шундан кейин Исроил элчиси ҳам Анқарани тарк этган эди.  

 

ЎзА