Туркия ва Арманистон ўзаро муносабатни яхшилашга интиляпти
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян телефон орқали мулоқот қилиб, олдиндан ҳеч қандай шартсиз икки томонлама муносабатни яхшилаш истагини билдиришган.
– Суҳбат чоғида сиёсий етакчилар икки мамлакатнинг махсус вакиллари ўртасида музокараларни давом эттириш муҳимлигини қайд этишди ва ҳозиргача келишиб олинган шартлар ҳақида фикр алмашди, – дейилган Туркия Президенти девони тарқатган хабарда.
Таъкидланишича, томонлар юқори лавозимли мулозимлар ўртасида давом этаётган мулоқотдан қониқиш ҳосил қилган, минтақа ва халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилган.