Туркия Украина портларидан дон ортилган кемаларнинг Босфор ва Дарданел бўғозларидан тўсиқсиз ўтишини кафолатлашга тайёр. Миллий мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб, “Haber Global” телеканали шундай ахборот тарқатган.
“Бизга маълум бўлишича, ҳозирча Украинадан бирорта ҳам кема чиқмаган, агар донли юк етиб келса, бўғозларимиздан ўтиб кетади”, - дейилади хабарда. Aйни пайт “Elips Haber” ахборот портали “биринчи кема янги йўлак бўйлаб аллақачон йўлга чиққан”ини айтмоқда. Масалан, Гонконг байроғи остидаги “Joseph Schulte” контейнери 16 август куни Одесса портини тарк этиб, Украина сувли ҳудудидан чиқди. “Marine Traffic” кема кузатуви хизмати маълумотига кўра, таркиб Туркиянинг Aмбарли портига йўл олган.
Украина Бош вазири ўринбосари Aлександр Кубраков айтишича, бу кема Киев томонидан эълон қилинган, “Қора денгиз портларидан вақтинчалик очилган йўлак”дан биринчи бўлиб фойдаланган.
Туркия мудофаа вазири Ясар Гулер Москва ва Киев билан Украинада 12 август куни тўсиб қўйилган турк кемаларини қайтариш масаласини муҳокама қилмоқда. Ҳозирча бу масалада ижобий натижага кафолат йўқ. Украина портларида Туркиянинг 12 савдо кемаси ва битта шикастланган кема крани бор.
ЎзА