Туркия Тоғли Қорабоғдаги зиддиятни муҳокама қилиш учун тўрт томонлама музокаралар ўтказишни таклиф қилди
Туркия томони Тоғли Қорабоғдаги зиддиятни муҳокама қилиш учун Россия, Озарбайжон, Арманистон ва Туркия иштирокидаги тўрт томонлама музокаралар ўтказишни таклиф қилади.
Туркия томони Тоғли Қорабоғдаги зиддиятни муҳокама қилиш учун Россия, Озарбайжон, Арманистон ва Туркия иштирокидаги тўрт томонлама музокаралар ўтказишни таклиф қилади.
“INTERFAX.RU” бу ҳақда Туркия телевидениеси маълумотига кўра хабар беради.
"Модомики, Россия Арманистонни биз эса Озарбайжонни қўллаб-қувватлар эканмиз, келинг, бу масалага тўрт томонлама музокаралар асосида ечим топишга ҳаракат қилиб кўрамиз", деди телеэфирда Туркия президенти махсус вакили Иброҳим Калин.
Унингча, Минск гуруҳи 30 йил давомида бу масалага ечим топа олмаган ва масалага янги ёндашувнинг мавриди етган.