Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия тиббиёт факультети илк битирувчилари
15:40 / 2022-10-23

Бухоро давлат тиббиёт институтининг Туркия тиббиёти факультетига жорий ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар шифокорликка қасамёд қабул қилди. Қасамёд маросими Пешку тумани Афшона қишлоғидаги Абу Али ибн Сино ҳайкали пойида ўтказилди.

Шунингдек, Бухоро шаҳридаги ёшлар марказида Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур факультетни битирган талабаларга диплом топширилди.

Малакали тиббий хизматлар олий мактабининг анестезиология, физиотерапея ҳамда шошилинч тиббий ёрдам йўналишларида уч йил давомида таҳсил олган талабалар энди қўлида мутахассис дипломини олиб шифокорлик фаолиятини бошлайди.

[gallery-9247]

Битирув маросимида Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар, Соғлиқ билимлари университети ректори Доктор Жавдат Эрдол, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шухрат Тешаев, профессор ўқитувчилар ва талабаларнинг ота-оналари қатнашди.

Бухоро давлат тиббиёт институти Туркия тиббиёт факультетида хозиргача 555 нафар талаба тахсил олиб келмокда. 50 нафар талаба  3 йиллик ўқувни тамомлашди. Улар Олий малакали мактаб, яъни Биринчи шошилинч ёрдам, Физиотерапия ва Анестезиология йўналиши институтнинг илк битирувчиларидир.

Талабаларга дипломни иккала олийгоҳ ректорлари, профессор ўқитувчилар тантанали равишда топширишди. Шунингдек, мазкур тадбир Туркия телерадиокомпаниясида жонли ёритилди.

Маълумот учун,  мазкур факультет 2019 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти ва Туркия Соғлиқ билимлари университети ҳамкорлигида ташкил этилган.  

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА