Туркия тараққиёти нима учун айрим ички доираларни хавотирга солмоқда?
Туркия ҳукуматининг мамлакат тараққиёти ва фаровонлигига қаратилган саъй-ҳаракатлари давом эттирилади, деди мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдўған Истанбулдаги туманлардан бирида барпо этилган Миллий боғнинг тантанали очилиш маросимида.
“Anadolu Ajansı” бу ҳақда маълум қилмоқда.
“Дунёдаги таназзуллар даврида Туркия хорижликларни ҳайратда қолдириб ривожланишда давом этмоқда”, деди Туркия раҳбари.
Унингча, мавжуд тараққиёт мамлакатдаги айрим ички доираларни ҳам хавотирга солмоқда.