Туркия соғлиқни сақлаш вазири Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори бўлди
Айни пайтда Тошкентда Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикалари ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва илм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган ўзбек–турк форуми бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтда Тошкентда Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикалари ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва илм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган ўзбек–турк форуми бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тиббиёт йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджага Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвони берилди.
Маълумот учун, 2019 йил 11 ноябрь куни вазир Иномжон Мажидов Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллоҳ Эрен бошлигидаги делегациясини қабул қилиб, иқтидорли ўзбек ёшларига Туркия ҳукумати стипендияларини тақдим этиш имкониятини муҳокама қилган.