French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия Швецияда Қуръон ёқилишини қоралади
18:23 / 2023-06-29

Туркия ҳукумати Швециядан Стокгольм марказида Қуръони Карим нусхаси ёқиб юборилиши билан боғлиқ воқеа айбдорларини жавобгарликка тортиш бўйича зудликда чора кўрилишини кутмоқда. Бу ҳақда вице-президент Жевдат Йилмаз баёнот берди.

– Ушбу иғвогарона ҳаракат юзлаб миллион мусулмонларга қарши қаратилган бўлиб, нафрат, ирқчиликка асосланган жиноят унсурларини акс эттиради, – деди мулозим. – Биз Швеция расмийларидан Қуръон ёқилишига алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш учун зудлик билан аниқ чоралар кўрилишини кутиб қоламиз.

Туркия ҳукумати Қурбон ҳайити куни Стокгольм марказида содир этилган ҳодисани кескин қоралади. Акция полиция рухсати билан ўтказилгани қайд этилган.  

Швеция полицияси таъкидлашича, мусулмонлар муқаддас китобини “тўғридан-тўғри ёқишга рухсат берилмаган”, бироқ ҳуқуқ идорасига “намойиш Қуръон билан боғлиқ” экани билдирилган.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан фикрича, “бундай жирканч ишларга кўз юмиш жиноятга шерик бўлиш, демак”.

Мамлакат адлия вазири Йилмаз Тунч “НАТОга интилаётган Швецияни “қонунсизликка ва иғвога чек қўйиш”га чақирди.

Кўплаб мусулмон давлатлар ҳам мазкур акцияни қоралаб чиқди, айрим араб давлатлари Стокгольмдан ўз элчиларини чақириб олган.

Кеча, чоршанба куни Швеция пойтахти марказидаги Медборьярплатсен майдонида уюштирилган акцияни ироқлик 37 ёшли Салвон Момика содир этгани айтилмоқда.

ЎзА