English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия: Референдум Украинадаги вазиятни яхшилашга тўсқинлик қилади
10:06 / 2022-09-22

Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсонда бўлажак референдумлар Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатга тўсқинлик қилади. Бу фикр Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида келтирилган.

- Биз Украинанинг Россия назорати остидаги ҳудудларида бир томонлама референдум ташкил этилишига уринишдан хавотирдамиз, - дейилади баёнотда. Бундай ноқонуний амаллар халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмайди. Аксинча, дипломатик жараённи жонлантириш ҳаракатига тўсқинлик қилади ва беқарорлик чуқурлашувига олиб келади. Анқара 2014 йил Қрим ноқонуний аннекция қилингандан бери таъкидлаб келинаётган Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва суверенитети қўллаб-қувватланишини яна бир бор эслатади.

ТИВ ҳужжатида, шунингдек, “Биз давом этаётган инқирозни музокара йўли билан ҳал қилишга ҳар қандай зарур ҳиссани қўшишга тайёрлигимизни тасдиқлаймиз”, дейилган.
 

ЎзА