Туркия расмийлари Сурия томони билан музокаралар олиб бормоқда
Туркия, Россия ва Эрон Суриядаги фуқаролар урушига барҳам бериш мақсадида яна бирлашди.
Икки кунлик музокаралар доирасида Туркия биринчи марта Сурия томони билан бирга музокаралар столига ўтирди.
Учрашувлар кафил давлатларнинг икки томонлама ва уч томонлама маслаҳатлашувлари билан бошланди.
Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Айман Сўзон ва ҳарбий мухолифат раҳбари Аҳмад Тум раислигида бўлаётган Нур-Султондаги музокараларда Туркия делегациясига мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг Сурия бўйича департаменти раҳбари Салжуқ Унал бошчилик қилмоқда.