Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия қишдан чиқолмаяпти
22:25 / 2025-04-14

Туркия ҳосилдорлик учун жуда ҳалокатли аёзни бошдан кечирмоқда. Шу ҳафта ҳарорат кескин пасайиши 2014 йилдан бери биринчи марта қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли ижтимоий тармоқ орқали баёнот берди.

– 10-12 апрель кунлари қатор ҳудудларда ҳаво 15 даражагача совуди, айрим ҳудудларда охирги 30 йилдаги энг паст ҳарорат кузатилди, – деб ёзди у. – Афсуски, совуқ об-ҳаво натижасида ҳосил учун ўта ноқулай кунларни бошдан кечирдик. Бундай қийин дамда фермерлар қўллаб-қувватланиши керак. Айни пайт эҳтимолий зарар миқдори ҳисоблаб чиқиляпти.

Ўтган ҳафта республиканинг аксар вилоятларида ҳаво бирдан совуди, айрим туманларда қор ёғди.

“Анадолу” агентлиги маълумотига кўра, 81 вилоятдан 36 тасида экинларга зиён етган. Хусусан, -7 даража кузатилган Малатия вилоятида ўрик дарахтлари жиддий зарар кўрган. Измир, Денизли ва Манисада узумзорлар, олма, олча, ўрик новдалари жиддий жабрланган.

– Қаҳраманмарашда ҳарорат -13 даражагача тушиб, олма, беҳи, ёнғоқ, бодом, олча, ўрик, писта ва зайтунни совуқ урди, – дейилган маҳаллий қишлоқ хўжалиги бошқармаси тарқатган маълумотда.

С.Раҳимов, ЎзА