French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия парламенти қўшинларидан Сурия ва Ироқда фойдаланиш муддатини узайтирди
21:11 / 2021-10-27

Туркия парламенти сешанба куни бўлиб ўтган мажлисда Туркия қуролли кучларидан Сурия ва Ироқда фойдаланиш муддатини яна икки йилга узайтирди.

Парламент қарорига кўра, Туркия қуролли кучларидан Сурия ва Ироқда фойдаланиш мандати 2023 йил октябрь ойигача узайтирилган. Ушбу қарорни Туркиянинг ҳукуматни бошқараётган Адолат ва тараққиёт партияси ҳамда Миллий ҳаракат партияси депутатлари маъқуллашган, мухолифатдаги Халқ-республика партияси ва курдпараст Халқлар демократияси партияси қарши бўлган.

Туркия парламенти 2014 йил октябрь ойида илк бор миллий қуролли кучлардан Сурия ва Ироқда фойдаланишга рухсат берган эди.