French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия ўзининг қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш бўйича Россия билан ҳамкорлик қилмоқчи
12:18 / 2021-12-06

Бу ҳақда Туркия мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Исмаил Демир маълум қилди.

"Бизнинг Россия билан олиб борган музокараларимизда ҳамкорлик бўйича йўналишлар кўп. Улар орасида миллий ҳарбий самолётларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ айрим масалалар ҳам бор.

Самолётлар 2023 йилда фойдаланишга топширилиши керак, деб ёзмоқда Hurriyet газетаси Демирнинг сўзларига таяниб.

Бундан аввал Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафа Варанк РИА Новости агентлигига Анқара Россиянинг Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётларини сотиб олиши мумкинлигини айтиб, аслида Туркия ўзининг бешинчи авлод қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришга устуворлик бериши лозимлигини таъкидлаган эди.

Туркиянинг TUSAŞ аэрокосмик компанияси бош директори Тамал Қотилнинг РИА Новостига маълум қилишича, Турк миллий қирувчи самолёт ўзининг илк парвозини 2025 йилда амалга оширади, 2029 йилга келиб эса, у мамлакат қуролли кучлари ихтиёрига топширилади.