Туркия олимлари бир йўла 11 қадимий мўъжизани аниқлашди
Туркиянинг Гебекли-Тепа (Шанлиурфа вилояти) қадимий ибодатхоналар комплексига яқин жойда археологлар одамлар қўли билан яратилган яна 11 та тепаликни топишди, деб хабар қилади Daily Sabah.
Нашрнинг маълумот беришича, 100 километрлик масофада жойлашган иншоотлар тахминан 12 минг йил аввал бунёд этилган.
Туркия маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсой журналистлар билан суҳбатда олимлар бу жойга “12 тепалик” ҳамда Туркиянинг жануби-шарқидаги пирамидалар” деб ном берганини таъкидлаган.
"Бу ҳудуд юксак маданиятга эга", – деган у. Шунингдек, у тепаликларда тадқиқот ишлари яқин кунларда ниҳоясига етиши, батафсил ҳисобот сентябрь ойида эълон қилинишини маълум қилган.
Гебекли-Тепа илк бор 1963 йилда топилган бўлиб, 2011 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Кейинроқ, 1995 йилда олимлар ушбу жойдан Т шаклидаги неолит давридан қолган ёдгорликлар, артефактлар, масалан 12 минг йиллик ҳайкалларни аниқлашган.